Ўзбекистон президенти ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, энди судлар ўрнига ёнғин хавфсизлиги инспекторлари тадбиркорлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
Шавкат Мирзиёев ёнғинлар профилактикаси бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш орқали ёнғин чиқишига сабаб бўлганларга алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.
Давлат ёнғин назорати органларига тадбиркорларга тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий жазоларни тўғридан-тўғри қўллаш ваколати берилмоқда. Сенат қонунни мақуллади.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. 2023 йилда мамлакатда 10 минг 204 та ёнғин юз бериб, унда 251 фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган.
2024 йилдан тадбиркорлар ўртасида «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» танлови ўтказилади. Ғолиб 100 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади ва унинг фаолияти 2 йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.
Совуқ фасллар кириб келиши билан биноларда ёнғин хавфи ортади. Ёнғинга қарши курашнинг энг самарали воситаси ўт ўчиргич ҳисобланади. Уларни кўпинча офисларда ва машиналарда учратиш мумкин, аммо ҳамма ҳам улардан қандай фойдаланиш тўғрисида маълумотга эга эмас. Ўт ўчиргичнинг турлари ва улардан тўғри фойдаланиш қоидалари ҳақида ўт ўчирувчи Алексей Сорочин «Газета.uz»га сўзлаб берди.
Ҳукумат қарори билан Ёнғин хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. Давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар учун амал қилиш мажбурий бўлган қоидалар 7 бўлим, 41 боб ва 846 бандни ўз ичига олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг